• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2022

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда биринчи ўқишда қабул қилинди

Конституциявий қонун лойиҳаси Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади.

564
0
academy.uz

Бугун, 24 июнь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томондан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Шунингдек, депутатлар қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди. 

Ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра, тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

564
0