Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ковиднинг энг юқумли штамми Stealth-Omicron Ўзбекистонга етиб келди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев фуқаролар Omicron штаммининг Stealth-Omicron BA.2 вариантига чалинаётгани ҳақида гапирди.

1511views0replies
0

Бектемир тумани ҳокимлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг таъкидича, республикада ҳам “Omicron” штаммининг “Stealth-Omicron” BA.2 варианти аниқланиб, ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда ушбу штаммнинг учраётгани кузатилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67 фоизида “Omicron” ва 33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги “Stealth-Omicron” BA.2 варианти топилган.
"Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга", - дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
1511views0replies
0

Комментарии