Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ Сирдарёда унитар корхона мансабдорлари 1,5 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганини аниқлади

Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахслар ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишган.

160views0replies
0

Ўза

ДХХ 2020 — 2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва "Обод қишлоқ" дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганди.
Текширув давомида мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд 525 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167- (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”) ва 209- (“Мансаб сохтакорлиги”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
160views0replies
0

Комментарии