Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда салкам $11 минг сохта пулларни муомалага чиқармоқчи бўлган шахслар ушланди

Аниқланишича, қалбаки пуллар Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб ўтилган.

66views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Учқўрғон туманида яшовчи 1986 й.т., муқаддам судланган Т.Ш. шахсий тинтувдан ўтказилганида, унинг ёнида 10 600 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки чет эл валютаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида у қалбаки хорижий валюталарни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 й.т. М.Б.дан олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.
Аниқланишича, Қирғизистон фуқароси бўлган “Тинар” исмли шахс томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига ўтказилган ушбу қалбаки валюталар Тошкент шаҳрида муомалага чиқарилиши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Т.Ш. ва М.Б.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
66views0replies
0

Комментарии