• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 23 июня 2022

Golden House'дан янги Infinity мажмуаси — табиат ҳодисаси ва ҳаёт тарзининг янги тимсоли

21 июнь куни Golden House ўзининг янги лойиҳаси – Infinity турар жой мажмуасини намойиш этди. Таниқли бизнесмен, жамоат арбоблари, журналист ва блогерлар таклиф қилинган тадбир янги сотув офисида ўтказилди.

415
0

Тадбир ташкилотчилари Infinity бренди идеологиясини сотув офисининг ичида турли зоналарни ташкил этиш ва уларнинг ҳар бирида мини-спектакллар намойиш этиш орқали кўрсатди.

Тадбирда акробатлар, виртуоз скрипкачилар, оловли шоу ва рақслар ҳам бўлди. Golden House'ни табриклаш учун Москвадан учиб келган AʼStudio гуруҳининг чиқиши кечанинг кульминацияси бўлди.

Дастур доирасида меҳмонлар учун компания директори Городецкий Авраам Петрович ва тижорий раҳбар Болдин Алексей Викторович чиқишди. Бренднинг моҳиятини кўрсатиб берадиган ва лойиҳани функционал тўлдирадиган тақдимот ва видеолавҳалар кўрсатилди.

Infinity лойиҳаси mixed use форматида амалга оширилмоқда ва бешта яшаш уйлари, саккизта сити-вилл, савдо маркази ва «А» тоифасидаги иккита бизнес-марказдан иборат. Лойиҳани биринчи навбатда ажойиб жойлашув, Британиянинг таниқли Chapman Taylor меъморлари муаллифлигидаги замонавий архитектура ечимлари, Face ID ва автомобиль рақамини автоматик тарзда таний олиш имкониятига эга «ақлли уй» инновацион технологик ечими ҳамда видеокамерани планшет ёки смартфонга индивидуал созлаш имкониятига эга видеодомофон ажратиб туради.

Лойиҳада апартаментларнинг 40 квадрат метрдан 130 квадрат метргача бўлган катта диапазони, шунингдек, индивидуал бассейн ва очиқ террасали эксклюзив пентхауслар кўзда тутилган.

Мажмуа ичида теннис зоналари, сув объектлари, сайр қилиш йўлакчалари ва ўйин майдончаларига эга машинасиз ландшафт ҳовли бўлади. Мажмуа резидентларининг автомобиллари икки даражали ерости автотураргоҳига жойлаштирилади.

Ландшафт ҳовли концепциясини таниқли Gillespies бюроси ишлаб чиққан.

Лойиҳа атрофида бир қадам яқинликда бир неча боғлар мавжуд – Ecopark, Central Park, «Ашхобод» аттракционлар боғи, Амир Темур хиёбони.

Лойиҳанинг ўйлаб чиқилган концепцияси резидентларга мажмуанинг ўзида барча хизматларни олган ҳолда, ҳаётдан завқланиш имконини беради: дам олиш, спорт, иш, шопинг ҳамда вақтни тежаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берадиган бошқа кўплаб имкониятлар.

Golden House компанияси 11 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистонда девелоперлик бизнесини ривожлантирмоқда ва 30 фоиздан ортиқ бозор улушига эга етакчи ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб 30 дан ортиқ йирик яшаш ва тижорий кўчмас мулк лойиҳалари амалга оширилган ва ҳозирда 25 та лойиҳа реализация жараёнида. Golden House уйларида 30 000 дан ортиқ одамлар яшайди.

Реклама ҳуқуқлари асосида

415
0