• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 июня 2022

Самарқандда туғруқхонада операция қилинган аёл 8 кундан кейин вафот этди

Ҳомиладор аёл операция йўли билан фарзанд кўрган. Аммо, у операциядан сўнг вафот этган. Прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

755
0
UzNews.uz / иллюстрация

Самарқанд вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 28 май куни Каттақўрғон шаҳар А.Навоий кўчасида яшовчи М.Я. ҳомиладорлиги сабабли шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ётқизилиб, кузатувга олинган.

Шундан сўнг, “Ҳомила чаноқ бош диспропорцияси. Ҳомиланинг ноаниқ ҳолати” ташхиси қўйилиб, ҳаётий кўрсатма сабабли 29 май куни кеч соат 02:00 да ҳомиладор аёлнинг яқин қариндошларини розилиги билан кесар-кесиш операцияси ўтказилган ва ўғил ҳомила оператив йўл билан туғдирилган. Она ва боланинг аҳволи яхши бўлиб, операциядан сўнг туғруқ бўлимида кузатувда бўлган.

6 июнь куни соат 15:10 да М.Я. “Реанимация” бўлимида “Илк чилла даври. Кесар-кесиш операциясидан кейинги ҳолат (9 кун). Ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги. Полиорган етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Я.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси, вилоят ССБга хизмат текшируви тайинланиб, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

755
0