Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ўзбошимчалик билан университет очиб, абитуриентларни 300 млн сўмга "ухлатган" шахслар ушланди

Икки шахс "At Termiziy University” номли хусусий университетини тегишли рухсатномаларсиз ташкил қилиб, 73 нафар фуқарони алдаган.

128views0replies
0

Прокуратура департаменти

Сурхондарё вилоятида тегишли рухсатномасиз хусусий университет ташкил этиб фуқаролардан пул ундириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, “U.A.” МЧЖни ташкил этишиб, сўнгра Telegram'да “At Termiziy University” хусусий университети каналини очишиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида хабарлар беришган.
Ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг 306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
128views0replies
0

Комментарии