Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги иккита туманда электр энергияси вақтинчалик ўчирилади

Юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.

665views0replies
0

Электросет

Жорий йилнинг 23 июнь куни соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган PS 110/35/6 kVli "Vodil" ва "Parkent" подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи L-Vodil-1, L-Vodil-2 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, Яшнобод туманидаги «Технопарк» МЧЖ, «Шампан-вино» заводи, «Калисто» ХФ, AТС-169, «Паркент» бозори, «Aл-Хоразмий» мактаби, Ўздонмаҳсулот МЧЖ Дока-хлеб, Котелная ТошмИ, Тузел-1 Насосная, Кўр-соқовлар мактаб-интернати, Туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диагностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари, Эрон Республикаси элчихонаси, ТашкЕЧ, 510-, 359-, 529- ҳамда 149-сонли МТМ, шунингдек, «Макро», «Технопарк» ва «Корзинка» савдо марказлари;
– «Риёзий» мавзеси, М. Улуғбек, Олтинтепа, С. Машхадий кўчалари, 22-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, С. Розина, Паркент - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор коъчалари, «Ташселмаш» мавзеси, Чизелний мавзеси, Тузел-1 даҳаси ҳамда кўчалари;
– «Дўстлик» МФЙ, «Машинасозлар» МФЙ, «Дўстобод» МФЙ, «Бойқўрғон» МФЙ, «Умид» МФЙ, «Чўлпон» МФЙ, «Истиқлол» МФЙ, «Фидойилар» МФЙ, «Семуруғ» МФЙ ҳамда «A. Темур» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.
Мирзо Улуғбек туманидаги – Шифокорлар малакасини ошириш институти ётоқхонаси, «Паркент» мавзеси, Қудуқбоши, Олтинтепа, Aсака, Бўзбозор, Хирмонтепа кўчалари ҳамда 493-, 456-, 410- ҳамда 597-сонли МТМ ва 148-сонли мактаб, шунингдек, тадбиркорлик субектлари.
«Турон» МФЙ, «Олмачи» МФЙ, «Янги олмачи» МФЙ, «Aсака» МФЙ, «Подшобоғ» МФЙ, «Олтинтепа» МФЙ ҳамда «Катта Олтинтепа» МФЙларида электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
"Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" AЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
665views0replies
0

Комментарии