Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун 22 июнь куни Хоразм вилоятига борди, дея хабар берди президент Ахборот хизмати.
Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари иштирокида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.