• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 июня 2022

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қандай ҳужжатлар имзолангани маълум қилинди — рўйхат

Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 18 та муҳим ҳужжат, жумладан, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасида ҳам битим имзоланди.

398
0
president.uz

Кеча, 21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирокидаги кенгайтирилган таркибдаги учрашув якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • “Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўрисида”ги декларатсия;
  • “Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми”;
  • “Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасидаги англашув меморандуми”;
  • “Озарбайжон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги битим;
  • “Озарбайжон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги битим;
  • “Озарбайжон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида”ги битим;
  • “Озарбайжон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида”ги битим;
  • Озарбайжон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • "Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида"ги битим;
  • "Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида"ги битим.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари бўйича амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган.

398
0