Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентдаги боғчаларнинг бирида 50 млн сўм "еб юборилди"

Вазирлик коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси, Бош прокуратура ва ДХХ ходимлари мактабгача таълим ташкилотларида содир бўлган коррупция ҳолатларини аниқлашди.

191views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Ойбек Турдиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда болалар боғчаларида содир бўлган коррупция ҳолатлари ҳақида маълумот берилди.
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 43-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ходими Урганч шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бирига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, таъмагирлик йўли билан 2 миллион сўм олаётган вақтида Бош прокутарута ҳамда ДХХ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоятда содир бўлган яна бир ҳолатда эса Мактабгача таълим бошқармаси масъул ходими оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳар биридан 1 000 000 (бир миллион) сўмдан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, Хоразм вилояти прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 25, 168-моддаси 3-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мактабгача таълим бўлимида 50,1 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланиб, ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "а, б, в, г" бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари давом эттирилиб жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.
Президент қарори талабларига зид равишда 4 та ҳолатда Вазирлик рухсатисиз давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги ер участкалари бериб юборилгани ҳолатлари аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.
191views0replies
0

Комментарии