Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада бир гуруҳ шахслар эркакни итга талатиб, яна бир эркакни "самосуд" қилди

Фарғона вилояти ИИБ интернетда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

2065views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркакни ит талаётгани ҳамда яна бошқа бир эркакни одамлар дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчаси 16 уй 27-хонадонда яшовчи М.А ўзининг “Алабай” итини ушбу кўп қаватли уйнинг биринчи қавати орқа тарафига бойлаб қўйганлиги сабабли, Фарғона шаҳар Озодлик кўчаси 27-уйда яшовчи С.С.унга эътироз билдирилганлиги учун ўртада низо келиб, жанжалга айланган.
Натижада, С.С. М.А.ни сўкиб, уриб тан жароҳати етказган.
Ушбу кўп қаватли уйда яшовчи М.А ва С.С.нинг ўртасидаги жанжални тинчлантиришга ҳаракат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштириб, ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Фарғона шаҳар суди томонидан фуқаро М.А мурожаатига асосан ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик учун Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилган.
2065views0replies
0

Комментарии