Поиск
RUUZ

Криминал

Гиёҳванд моддалар сотган самарқандлик шахслар қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қўлга олинган шахсларда Тожикистондан олиб келинган 15 кг.дан ортиқроқ наркотик моддалар борлиги аниқланган.

120views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида туғилган шахс наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятни содир этгани учун Давлат хавфсизлиги томонидан ушланган эди.
У 2021 йилнинг сентябрь ойида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент шаҳрида яшовчи шахс томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 9 кг. 751. гр. "опий" гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Ўза хабар берди.
Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогар ушбу наркотик моддасини кейинроқ керакли манзилга етказиб бериши учун самарқандлик наркокуръерга 10 минг АҚШ доллари бериши лозим бўлган.
Суд ҳукмига кўра қонунбузарга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ўтган йили содир бўлган бошқа бир ҳолатда эса ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Киа-Бонго" автомашинаси Самарқанд вилоятининг "Юқори нуқта" ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Кўздан кўчириш натижасида, унда кетаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. Ҳ.З. ва 1991 й.т. М.Х.ларга тегишли 5 кг. 953 гр. "опий" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, улар Тожикистондан контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу ажал оғусини "Ўрикзор" бозори ёнида номаълум шахслардан қабул қилиб олиб, келгусида уни сотиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилишган. Гиёҳвандлик воситаси учун улар тожикистонлик наркосавдогарга 36 минг АҚШ доллари беришган.
Суд ҳукмига кўра қонунбузарлар ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
120views0replies
0

Комментарии