• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 21 июня 2022

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида $500 миллиондан ортиқ қўшма лойиҳа ва шартномалар имзоланди

Тошкентда вазирлик, икки мамлакатнинг йирик компанияларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

230
0
mift.uz

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форумида 500 миллион доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича қатор битимлар, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида амалий ҳамкорлик тўғрисида 10 та келишув имзоланди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг йирик компанияларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Делегациялар раҳбарлари - Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва биринчи навбатда, Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон доиралари ўртасида мустаҳкам тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга содиқлигини билдирди.

Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари орқали ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар жорий қилиниши эълон қилинди Бу, ўз навбатида, транспорт ва логистика соҳасида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигини чуқурлаштиради.

Тадбир дастури доирасида “B2B” ва “G2B” тарзида ҳам панель мунозаралари бўлиб ўтди, унда ўзбек ва озарбайжон бизнес вакиллари аниқ лойиҳа таклифлари асосида бизнес ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

230
0