Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда икки нафар вояга етмаган болани ўлдирган шахс ушланди

Қотилликда гумонланувчи 27 ёшли аёл холаваччаси билан жанжаллашиб қолганлиги сабабли унинг 2 нафар фарзандларини қасддан ўлдирган.

618views0replies
0

UzNews.uz

Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Ахборот хизматининг хабар қилишича, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.
Аёлнинг кўрсатмасида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетганлиги учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганлигини билдирган.
Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда жорий йилнинг 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйнинг айвон қисмидаги полнинг тагидаги ертўлага яширган.
Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.
618views0replies
0

Комментарии