Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди — видео

Ижтимоий тармоқларда хусусий боғчада ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар рад этилди. Ёнғин хусусий боғчанинг орқа томонидаги хонадонда содир бўлган.

485views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, ёнғин аслида Миробод тумани “Миробод” МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ёнғин хусусий боғчанинг орқа томонидаги хонадонда содир бўлган.
Маълумот учун, бугун 20 июнь куни соат 17:48 да Тошкент шаҳар Миробод тумани “Миробод” МФЙ, жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:56 да етиб бориб, соат 18:18да ёнғин қуршаб олинган, ёнғин соат 18:31да батамом ўчирилган.
Ёнғиндан ушбу хонадоннинг тахминан 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг зарар миқдори аниқланмоқда
485views0replies
0

Комментарии