• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 20 июня 2022

Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

353
0
UzNews.uz

Бугун, 20 июнь куни айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида еса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +23…+28 даражани ташкил этади.

21-22 июнда марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

20-22 июнда эса республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +34…+39 даражани ташкил етади.

353
0