Поиск
RUUZ

Политика

Яқин қариндошлари судлангани учун ишга қабул қилинмаслик бекор бўлади — Президентдан таклиф

Шавкат Мирзиёев яқин қариндошлари судлангани учун фуқароларни ишга қабул қилмаслик тартибини бекор қилиш таклифини берди.

133views3replies
0

president.uz

Конституциявий комиссия йиғилишида давлат раҳбари яқин қариндошлари судлангани учун ишга қабул қилинмасликни адолатсиз тизим, деб атади.
“Эсингизда бўлса, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маросимда яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталган эдим.
Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак?
Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.
Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!
Шу боис, Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйишимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президентнинг таъкидлашича, озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур".
133views3replies
0

Комментарии