Поиск
RUUZ

Реклама

Mirabad Avenue резиденциясининг учинчи босқичида янги уйлар сотуви бошланди

Қазиш босқичида юқори даражадаги кўчмас мулкни сотиб олишга ва фойдали сармоя киритишга улгуринг.

437views0replies
0

Mirabad Avenue резиденцияси узоқ кутилган учинчи босқичдаги янги уйлар сотуви бошланганини эълон қилди. “А” ва “Б” блокларидаги хонадонларни тез орада сотиб олиш мумкин бўлади. Mirabad Avenue'нинг учинчи босқичидаги кўчмас мулкни сотиб олган бўлажак резидент шунингдек қуйидагиларга эга бўлади:
- пардозлашдан олдинги ҳолат;
- Европа брендидан 2,5 метр баландликдаги панорама ойналар;
- индивидуал дизайн лойиҳаси бўйича ўрнатилган тўсиқлар;
- пиёда бориш масофасидаги ободонлаштирилган ҳовли-боғ;
- икки даражали автотураргоҳга кириш;
- кечаю кундуз хавфсизлик ва видеокузатув тизими;
- консьерж хизмати.
Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган “А” блоки ҳовлисининг кенг кўламли лойиҳаси бўйича ишлар 3 йил давомида амалга оширилди. Бу пойтахт марказидаги энг катта ички ҳовли-боғдир. 120 сотихли майдон бинолар ўртасида катта жой қолдиришга имкон берди: иккинчи босқичдаги уйлар ўртасида 117 метр ва биринчи ва учинчи босқичдаги уйлар ўртасида 80 метр бор.
Стандартларга мувофиқ бу ерга яна 2 та уйни жойлаштириш мумкин эди, аммо 120 сотих майдонда аҳолининг қулай яшаши учун барча шароитлар яратилди:
- ободонлаштирилган ва сунъий сув ҳавзалари бўлган автомашиналарсиз улкан ҳовли;
- қулай мебел ва электр таъминоти модуллари билан жиҳозланган икки даражали дам олиш майдони, ҳам дам олиш учун, ҳам очиқ ҳавода ишлаш учун идеал;
- ўйин майдончалари ва болаларни ривожлантириш клуби, чақалоқларни парвариш қилиш хизматлари;
- қуруқ фавворалар зонаси;
- машғулот зонаси ва югуриш йўлаклари;
- резидентлар учун қаҳвахона;
- оилавий байрамлар учун ресторан.
“Б” блокидаги ҳовли-боғнинг майдони 45 сотих бўлиб, у аҳоли қулай яшаши учун ҳамма нарса билан таъминланган: шинам дам олиш майдони, иккинчи босқичдаги уйларнинг томларидаги ободонлаштирилган боғлар, аҳоли учун қаҳвахона, усти ёпиқ ўриндиқлар, ўйин майдончалари, чақалоқлар учун энага хизмати мавжуд бўлган ўйин майдони ва воркаут зонаси.
Mirabad Avenue премиум резиденциясида орзу қилинган хонадонни сотиб олиш ёки кўчмас мулкка фойдали сармоя киритиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил маълумот учун савдо офисига ташриф буюришингиз ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+998) 78 150-22-22.
Савдо офисининг манзили: Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, “D” блок
Реклама ҳуқуқлари асосида
437views0replies
0

Комментарии