Поиск
RUUZ

Спорт

Миллий гвардия "Бунёдкор" стадиони яқинида тўпланган одамларни тарқатиш учун махсус восита қўлланганини рад этди — видео

Aввалроқ ижтимоий тармоқда футбол бўйича Осиё Кубоги финалига чипта сотиб олиш учун "Бунёдкор" стадиони кассаси олдига келган одамларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилгани ҳақидаги видеолар пайдо бўлган эди.

390views0replies
0

Видеодан кадр

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан Миллий гвардия Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Ушбу видеотасвирда кўриниб турганидек, чипта сотиб олиш мобайнида фуқароларнинг бир-бирини ҳурмат қилмаганликлари сабабли тирбандлик содир бўлган.
Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар жамоат тартибини сақланишини талаб қилган ва айрим фуқаролар тартибга чақирилган, лекин ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланиш ҳолатлари бўлмаган.
Фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тез орада улар тарқатилган, дейилади муносабатда.
Ҳурматли фуқаролар, жамоат жойларида риоя қилиниши зарур бўлган тартиб қоидалар мавжуд, сизлардан ушбу талабларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз, дея қўшимча қилди Миллий Гвардия Ахборот хизмати.
390views0replies
0

Комментарии