• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 июня 2022

Қашқадарёда “Ўзбекнефтгаз” ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган ҳаво электр узатиш тармоқларида "cвет" ўчиб қолди

Бу углеводородлар, хомашё гази ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайишига олиб келди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

18 июня 2022
529
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 14:00 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган “ШГКМ 220/110/6 кВ” подстанциясидан чиқувчи “Кимё-1,2” 110 кВ ҳаво электр узатиш тармоқларида бир вақтнинг ўзида электр энергиянинг ўчиши содир бўлди.

Бунинг натижасида, “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли барча технологик қурилмалари ва “Bateman” (4 та), “КМПО” (5 та), “Шимолий Нишон” (3 та), “Шўртан” бош иншоатида жойлашган тозаланган газни магистрал газ қувурларига етказиб берадиган (4 та) компрессор станцияларида жами 16 та газ ҳайдаш агрегатлари ва технолгик қурилмалари меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтади.

Ушбу ҳолат “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Гиссарнефтгаз” ҚК ва “Epsilon D.C.” ХК томонидан қазиб чиқарилаётган углеводородлар ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.

Газ ҳайдаш агрегатлари ва технологик қурилмаларнинг тўхтаб туриш вақтида, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ва “Uzbekistan GTL” заводига етказиб берилаётган хомашё газининг қисқаришига олиб келди.

Бу ҳолат шунингдек, заводлардаги ишлаб чиқариш қувватлари пасайишига ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайишига олиб келди.

Ҳозирда электр таъминоти қайта тиклангандан сўнг, бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан олиб борилган саъй ҳаракатлари натижасида тўхтаб турган 16 та газ ҳайдаш агрегатлари бирин кетин ишга туширилмоқда.

Тўхтаб қолган технологик қурилмаларни қайта ишга тушириш ва тўлиқ иш режимида ишлашини таъминлаш бўйича барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига табиий газ етказиб бериш ҳажми босқичма-босқич тикланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

18 июня 2022
529
0