Поиск
RUUZ

Криминал

Водийда Қирғизистонга олиб борувчи яширин ер ости йўли қазиган 3 та жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди

Улар салкам 1,7 млн АҚШ долларини туннель орқали Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган. Бир фуқаро канал остидан туннель қазиб, ер ости йўли очган. Гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди.

246views0replies
0

Андижон ва Наманганда ер ости йўли қазиб, чет эл валюталарини хорижга чиқариш билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилиб, гуруҳ аъзолари 6 йилдан 8 йилгача қамалди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги "З.М.Бобур" МФЙда яшовчи шахснинг ҳовлисида эни 1 метр, чуқурлиги 12-12,5 метр ва узунлиги 150 метр бўлган, Қирғизистонга ноқонуний ўтиш учун махсус қазилган.
Бундан ташқари, мазкур туманнинг "Бирлик" МФЙда гуруҳ аъзоларидан яна бирига тегишли хонадон ҳовлисида эса эни 1 метр, чуқурлиги 10-12 метр, узунлиги 400-420 метр атрофидаги иккинчи ер ости йўли борлиги аниқланган. Ушбу ер ости йўлига қўлбола пўлат изларда ҳаракатланувчи кичик ҳажмли, электродвигателли аравача ўрнатилган.
Гуруҳ аъзолари эътиборга тушмаслик мақсадида, ўзаро мулоқотда шартли сўзлашув усулини қўллашган ва Андижондаги “Дўстлик” чегара-божхона постидан декларация тўлдирган ҳолда катта миқдордаги валюта қимматликларини Ўзбекистонга олиб кириб, сўнгра пулларни ер ости йўли орқали Қирғизистонга қайтариб, олиб чиқиб кетишган.
Қайд этилишича, 2 нафар Ўзбекистон ва 6 нафар Қирғизистон фуқароларидан иборат уюшган жиноий гуруҳга 1974 йилда Қирғизистонда туғилган шахс етакчилик қилган.
Шунингдек, яна бир тезкор тадбирда Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги "З.М.Бобур" МФЙда яшовчи бошқа бир фуқаронинг уйида ҳам қўшни давлат ҳудудига олиб ўтувчи яширин ер ости йўли борлиги аниқланди.
У ҳам қирғизистонлик шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ажратиб турувчи “Шаҳрихонсой” канали остидан ўтувчи, чуқурлиги тахминан 16 метр, узунлиги 70 метр бўлган ер ости йўли қазиб, уни махсус электр ёритгич тизими ва кислород билан таъминловчи ускуналар билан жиҳозлаган.
Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
246views0replies
0

Комментарии