Бугун, 17 июнь куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 110-мактабда Республика таълим маркази ва номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган 2-11-синфлар учун дарсликлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Миллий ўқув дастури асосида яратилган рус тили дарсликларида чет тилини фан сифатида ўргатиш ва ўқувчиларнинг тўртта кўникмасини ўқиш, тинглаб тушуниш, фикрни ёзма ва оғзаки ифодалаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантириш учун дарсликларда аудио матнлардан ҳам фойдаланилади. Болалар дарслик учун яратилган AR иловаси орқали аудио тинглашлари мумкин.
Шунингдек, 2-синфдан 11-синфгача бўлган рус тили дарсликларининг ҳар бирида янги мавзуни визуал идрок этиш учун кўплаб расмлардан фойдаланилган. Ҳар бир дарсликда 2 та лойиҳа ва 7 тилда луғат мавжуд.