Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги ерусти метросида поездда қисқа туташув содир бўлди

Метрополитен ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

286views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида қисқа туташув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан метрополитен Матбуот хизмати маълумот берди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 20:05 лар атрофида "Ерусти ҳалқа йўли" йўналишининг 6-ва 7-бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тункасининг бир қисми атрофдаги кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Натижада, эса қисқа туташув содир бўлган.
"Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган. Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришди", - дейилади хабарда.
286views0replies
0

Комментарии