Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда фуқаро табиий газ тармоғини ноқонуний тарзда улаганлиги аниқланди

Фуқаро ўзбошимчалик билан газ ёндиргичларини ишлатганлиги сабабли давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилди.

322views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали мутахассислари билан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро С.Х. газлаштириш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 4 дона оҳак пиширишга мўлжалланган қўлбола ясалган печларга 10 дона ностандарт газ ёндиргичларини ўзбошимчалик билан ўрнатиб ишлатганлиги аниқланди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Бунинг натижасида, умумий даъво муддатидан келиб чиққан ҳолда давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилганлиги фош бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
322views0replies
0

Комментарии