Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилмоқда

Шунингдек, тез ёрдам Call-марказларида тиббий маслаҳат бериш учун махсус шифокорлар фаолияти йўлга қўйилади. Республика миқёсида тез тиббий ёрдам фаолиятини назорат қилиш маркази, шунингдек, кечаю кундуз тезкор қабул бўлимлари ташкил этилмоқда.

88views0replies
0

Uznews.Uz

Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинсин ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
2022 йил 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматлари тугатилиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, Call-марказларда қуйидагича тартиб ўрнатилади:
  • чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;
  • раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;
  • саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади;
  • тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.
Белгиланишича, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон, Яшнобод туманидаги 4-сон, Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохоналари ҳамда Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси таркибида алоҳида юридик мақомга эга бўлмаган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этилади.
Марказ ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизматларни пуллик асосда ташкил этилади.
88views0replies
0

Комментарии