Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов ҳибсга олинди. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов маълум қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент давлат аграр университетида аттестация ўтказилган, натижада кўплаб ўқитувчилар ишдан бўшатилган.
Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректорига нисбатан нима сабабдан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Ботиржон Сулаймонов 2021 йил сентябрь ойида Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимидан озод этилган эди. У 2021 йил 1 январгача Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаб келган.