Поиск
RUUZ

Реклама

Huawei MateBook D15: тезкор, енгил ва кўп функцияли

HUAWEI MateBook D15 Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ойида сотувга чиқарилади.

87views0replies
0

10-авлод Intel Core процессори билан жиҳозланган янги маҳсулот юпқа ҳошияли экран, ихчам алюминий корпус ва Huawei Share функцияси билан жиҳозланган. Ноутбук Huawei экотизимидаги контентни бошқариш ва бошқа қурилмалар учун янги марказга айланади.
Кўзни ҳимоялаш режимига эга ингичка ҳошияли экран
HUAWEI MateBook D15 15,6 дюймли Full HD IPS-дисплей, экранга тушган ёруғлик қайтишидан тўхтатувчи қоплама билан жиҳозланган. Моделга IPS матрица ва тезкор респонсивликка эга, томонлар нисбати 16:9 бўлган ёрқин ва тиниқ экран ўрнатилган бўлиб, бу ҳужжатлар билан ишлаш ва кинематографик форматдаги фильмларни томоша қилиш учун мақбулдир.
Янги маҳсулот TÜV Rheinland компаниясининг Low Blue Light ва FlickerFree сертификатларига эга. Сертификатлар орқа ёруғлик спектрида кўк нурланишнинг паст даражасини ва экран милтилламаслигини кафолатлайди, бу эса узоқ муддат фойдаланиш пайтида кўзнинг зўриқиши кам бўлишини кўрсатади.
Чиройли дизайнли металл корпус
MateBook D15 чидамли ва енгил алюминий қотишмадан ишланган силлиқ, ишлов берилган металл текстурали корпусга эга. Қурилманинг оғирлиги 1,56 кг, қалинлиги 16,9 мм, бу эса, сумка ёки рюкзакдаги жой ҳақида ўйламасдан, ноутбукни саёҳат ва хизмат сафарларида ўзингиз билан олиб юришни осонлаштиради.
MateBook D15 икки каналли 8 GB DDR4 оператив хотира ва 256/512 PCIe SSD лар билан жиҳозланган бўлиб, бу маълумотларга киришнинг юқори тезлиги ва тезкор операцион тизимни кафолатлайди.
Осон файл узатиш - Huawei Share
MateBook D15 бошқа кўплаб Huawei маҳсулотлари сингари Huawei смартфонлари билан тезкор уланишни, шунингдек, Multi Screen функциясини қўллаб-қувватлайди, бир зумда бир-бирига улангандан сўнг, қурилмалар осонгина файлларни алмашиши, овозли ва видео қўнғироқларни амалга ошириши мумкин. Ноутбукдан телефондаги файлни очиш, таҳрирлаш ва дарҳол телефонга қайтариб сақлаш мумкин, бу жуда қулай ва ҳаётий ечим.
Бармоқ изи сканери
Ноутбукнинг қувват тугмасига ўрнатилган бармоқ изи сканери пароль киритишга вақт сарфламасдан тизимни қулфдан чиқариш имконини беради. Корпусга яширинган веб-камера сабаб тизим камерадан рухсатсиз фойдалана олмайди ва фойдаланувчи махфийлиги ишончли ҳимояланади. Ҳар томондан таралувчи овозли stereo тизими эса тасвирни тўлдиради.
Huawei MateBook D15 1 июлдан Ўзбекистонда Space Grey ва Mystic Silver рангларида сотувга чиқарилади. Шунингдек, Huawei ноутбук сотиб олаётган мижозлар учун махсус бонус тақдим этади – янги MateBook D15 модели учун совға сифатида FreeBuds 4i симсиз қулоқчинларини ҳам оласиз.
Реклама ҳуқуқлари асосида
87views0replies
0

Комментарии