Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда она ва ўғил бир аёлни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 июнь куни Иштихон туманининг “Орлоқ” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирида содир бўлган.
Ушбу фермер хўжалигидаги ер майдонидан ижарачи фойдаланиб келаётган аёллар ўртасида ўзаро юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал содир бўлган.
Жанжалга ижарачилардан бирининг ўғли аралашиб, иккинчи ижарачига тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.