Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда қайси орган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлайди?

Ушбу ҳолатларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

106views0replies
0

UzNews.uz

Ушбу савол кўпчилик тадбиркорларни қизиқтиради, кўпчилик ҳаттоки буни Савдо саноат палатаси деб ишонади ва шартномаларига киритади.
Ҳозирда енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
Лойиҳага кўра бу ваколатли орган – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлади. Шартнома доирасида енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш QR-код қўйилган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари орқали сертификат бериш йўли билан амалга оширилади.
Сертификатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни ўн иш кунида қабул қилади. Зарур ҳолларда тегишлича жойларга чиқиб вазият ўрганилиши ҳам мумкин.
Амалиётда кўпчилик шартномалар эса 3 кун ичида форс-мажор ҳақида билдиришни назарда тутади ва буни ваколатли орган томонидан тасдиқлашни инкор қилади. Шартномадаги ҳамкор ўзи омборхонани ёқиб юбориши, авария бўлди дея шартномани бажаришдан бўйин товлаш ҳолатлари бўлиши мумкинлиги сабабли ваколатли орган томонидан сертификат билан тасдиқлаш тартибини шартномага киритган мақсадга мувофиқдир.
106views0replies
0

Комментарии