Поиск
RUUZ

Общество

Келин ҳомиладорлиги сабабли 5 ой ичида деярли 8 мингта никоҳ муддатидан олдин тузилди

Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Қорақалпоғистон ва Хоразмда қайд этилган.

518views0replies
0

UzNews.uz

Оила кодексига асосан никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилиши белгиланган.
Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Маълум қилинишича, ФҲДЙ органлари томонидан 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига республика бўйича 90 543 та никоҳ қайд этилган. Шундан ҳомиладор бўлганлиги сабабли муддатидан олдин никоҳни қайд этиш ҳолатлари 7 612 тани (8 фоиз) ташкил қилди.
Ушбу ҳолатлар бўйича энг юқори кўрсатгич Қорақалпоғистон Республикаси 2 513 та (40 фоиз), Хоразм вилояти 882 та (12 фоиз), Қашқадарё вилояти 797 та (9 фоиз) ва Сурхондарё вилояти 679 та (9 фоиз).
518views0replies
0

Комментарии