Поиск
RUUZ

Происшествия

“Мен кўпинча ‘трезвый’ ҳолда машина ҳайдаёлмайман, камида битта пиво ичиб, ҳайдайман” — Тошкентда йигит машинани ўғирлаб, ‘дача’га кетиб қолди

27 ёшли йигит ўзига таниш бўлган қизга жаҳл қилиб, бошқа одамнинг Nexia-3’ини ўғирлади.

156views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга Олмазор туманида Nexia-3 ўғирлангани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, автомобиль камарелаштирилган базага киритилган.
Камера автомобиль ҳаракатланаётган ҳудудни аниқлагач, Бектемир туманида ЙПХ инспектори мазкур автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Аммо, ҳайдовчи бу талабга бўйсунмай, автомобилни бошқариб кетишда давом этган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи ушланган.
Аниқланишича, машинани олиб қочган шахс Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 1998 йилда туғилган йигит бўлган.
“Қизга жаҳл қилиб, машинани олиб чиқиб кетганман, ўзимча. Чунки, машина қизники деб, ўйлаганман. Сабаби, бу қиз олдин Gentra’да юрарди. Учтепада ‘квартирам’га яқинлашган пайтим бир танишим йўлдан чиқиб, тоққа олиб бориб қўйишимни илтимос қилди. Кейин, Дачага келдик. Магазинга бориш учун катта йўлга чиққанимда ходимлар тўхтатишди.
Озгина ходимларга бўйсунмадим. Мен кўпинча ‘трезвый’ ҳолда машина ҳайдаёлмайман, камида битта пиво ичганимдан кейин ҳайдайман. Мен фақат Чилонзор атрофини айланиб, уйини олдига ташаб кетмоқчи эдим. Дачага олиб бориб қўйинг, дегани учун дачага кеп қолдим. Минг, минг афсусдаман”, - дейди машинани олиб қочган йигит.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
156views0replies
0

Комментарии