Поиск
RUUZ

Общество

Прокуратура тўйда келиннинг бошига урган куёвга нисбатан иш қўзғатди

Тўй шу ой Сурхондарёда бўлиб ўтган. Куёв нима сабабдан келинни урганини маълум қилинди.

1985views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, интернетда Ўзбекистондаги тўйларнинг бирида куёв келинни ургани акс этган видео тарқалиб, кенг танқидларга сабаб бўлганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, тўй 2022 йил 6 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган.
Никоҳ тўйи маросимида келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш (“Сюрприз” ўйини) ўйини ўтказилган.
Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очганлиги сабабли бу ҳолатдан куёвни жаҳли чиқиб келинни бир маротаба урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв).га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилди.
Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
1985views0replies
0

Комментарии