Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда истироҳат боғларидаги аттракционларнинг деярли учдан бир қисми техник носоз экани аниқланди

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси республика бўйича 1800 дан ортиқ аттракционни текшириб, шундан 574 тасида техник носозликлар аниқланиб, улардан фойдаланишни тўхтатди.

77views0replies
0

Иллюстрация

Истироҳат боғларидаги 574 та аттракцион техник носоз деб топилди, уларнинг фаолияти чекланиб, ишлатмаслик чоралари кўрилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.
Қайд этилишича, республикадаги мавжуд 143 та маданият ва истироҳат боғларидаги 1879 та ҳар хил турдаги аттракционлар (кичик аттракционлар ҳам) қайта ўрганиб чиқилди.
Ушбу аттракционларнинг 450 га яқини истироҳат боғлари тасарруфида бўлса, қолганлари хусусий тадбиркорларга тегишли бўлиб шартнома асосида фойдаланилади.
Ўрганишлар натижалари бўйича 574 та техник носоз деб топилган аттракционлар фаолияти чекланиб, ишлатмаслик чоралари кўрилди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, камчилик аниқланган аттракционларни фойдаланмаслик шарти ҳамда камчиликлар бартараф қилингунга қадар тўхтатиб қўйиш бўйича маҳаллий давлат органларига ахборотномалар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари раҳбарларига 116 та тақдимнома берилди.
Аттракционлар операторлари ва механиклар томонидан ўз вазифаларининг йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширишлари, фуқаролар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши қатъий назоратга олинди.
77views0replies
0

Комментарии