Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги тўйда куёв келиннинг бошига ургани чет эл шов-шувига сабаб бўлмоқда

Никоҳ тўйларнинг бирида куёв келиннинг бошига ургани акс этган видео қатор чет эл ОАВларида эълон қилиниб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқидларига учрамоқда.

1349views0replies
0

Жумладан, Германиянинг Bild нашрида мазкур ҳолат ҳақида мақола чоп этилган.
“Тўй маросимида бўлиб ўтган ўйинда ютган келин бундан хурсанд бўлади, куёв эса ютқазиб қўйиб жаҳл билан келинни уради. Келин мувозанатни сақлаб туришга ҳаракат қилади ва йиғлаб юборади. Бирортаси ўрнидан туриб, куёвга муносиб жавоб қайтармайди. Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдай оддий ҳол. Шунингдек, аёлларга эрнинг хизматини қилиш, бола боқиш ва уй юмушлари билан машғул бўлиш учун уйланиш ҳам табиий ҳодиса”, - дея ёзилган унда.
Шунингдек, тележурналист ва актриса Ксения Собчак ҳамда актриса Екатерина Волкова мазкур воқеани беэътибор қолдиришмаган.
“Ўзбекистонда куёв тўйдаги ўйинда ютиб қўйгани учун келиннинг бошига урган. Қизнинг оилавий ҳаёти шундай бошланяпти", - деди Ксения Собчак.
"Ўзбекистондаги тўй. Қаердалиги муҳим эмас. Муҳими — бу йигит ёпиқ эшиклар ортида, меҳмонлар тўла залдан қўрқмагани. У ўйинда ютқазиб қўйгани учун келинни урган. Бу оддий ҳолатми ўзи? Бунақаларга нисбатан мен золимга айланаман. Уриш яхши иш эмаслигини бу аҳмоққа биров ўргатмаганми? Бунақаларни даволаш керак!", - дея ёзган Екатерина Волкова.
Бундан ташқари, Жанубий Кореяда ҳам мазкур ҳолат муҳокама қилинган.
Айрим тасдиқланмаган манбаларга кўра, бу воқеа икки йил аввал Сурхондарё вилоятидаги тўйда содир бўлган. Воқеадан кейин келиннинг ота-онаси қизни олиб кетишган ва тўйни бекор қилишди. Шундан сўнг, бу келин ва куёв бошқа-бошқа оила қуришган.
Ўзбекистонда бу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
1349views0replies
0

Комментарии