Поиск
RUUZ

Общество

Мактаб ўқитувчиларига меҳнат таътили тўлови кечиктирилмоқда

Бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.

661views0replies
0

UzNews.uz

Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Жорий йилда педагог ходимларга Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.
Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади (Бунда меҳнат таътили даври 48 кундан иборат бўлади).
Бугунги кунда "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди. Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади, дейилади муносабатда.
Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
661views0replies
0

Комментарии