• 11 941 сум
    -69.22
  • 13 839 сум
    -94.64
  • 147 сум
    -0.4
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 941 сум
    -69.22
  • 13 839 сум
    -94.64
  • 147 сум
    -0.4
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 15 июня 2022

Расман: Ўзбекистон - Япония ўйинига мухлислар киритилмайди

Ўзбекистон футбол ассосиацияси ОФК томонидан $50 минг жаримага тортилди.

663
0
UzNews.uz

Осиё футболи конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ учрашувида юз берган воқеалар юзасидан қарор чиқарди.

Унга кўра, Ўзбекистон – Ироқ U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувда бош ҳакам томонидан дарвозабони Aбдувоҳид Неъматов майдондан четлатилганидан сўнг, стадиондаги томошабинлар томонидан майдонга турли хил буюмлар улоқтирилган, оқибатда ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолган.

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси юзага келган вазиятларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Aбдувоҳид Неъматовга нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) ва 500 доллар жарима интизом чорасини қўллаш, Ўзбекистон терма жамоасининг ярим финал доирасида Японияга қарши учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ҳамда ЎФАга $50 минг жарима интизом чорасини қўллаш юзасидан қарор чиқарди.

Шунингдек, Тартиб-интизом қарорига кўра, ярим финал доирасидаги баҳсда 500 нафаргача япониялик футбол ишқибозларини учрашувга киришига рухсат берилди.

663
0