Поиск
RUUZ

Спорт

"Пахтакор" стадионида майдонга тош отган 16 нафар мухлис 15 суткага қамалди

Стадионда жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланган.

339views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг чорак финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Аввал хабар берганимиздек, ушбу учрашувда мухлислар томонидан майдонга қарата тош отилди. Натижада мухлислар томонидан отилган бетон парчаси UzNews.uz фотомухбирига келиб теккани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ майдонга қаттиқ жисм улоқтирган 47 нафар мухлисни қўлга олди.
Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 21:00 да "Пахтакор" стадионида Осиё кубоги ўйинлари доирасида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви бошланган. Ўйиннинг 12 дақиқасида учрашув ҳаками томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлислар норози бўлиб, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган.
Натижада стадионда хизмат олиб бораётган UzNews.uz фотомухбири, фуқаро 1992 йилда туғилган Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафари: 1998 йилда туғилган А.Фахриддин, 1991 йилда туғилган Т.Сарвар, 1984 йилда туғилган Б.Тўхтамурод, 2003 йилда туғилган Ж.Бехзод, 2002 йилда туғилган В.Мехрож, 1998 йилда туғилган Х.Аброрларга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда.
Шунингдек, фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган ва ариза ёзишдан бош тортган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида 1984 йилда туғилган Б.Т. томонидан отилган бетон парчаси фуқаро Ж.С.га текканлиги аниқланган. Бироқ Ж.С. ушбу фуқаорга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб ариза ёзишдан бош тортган. Суд томонидан Б.Т.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
339views0replies
0

Комментарии