Поиск
RUUZ

Происшествия

Сўнгги беш ойда ёнғиндан 48 киши ҳалок бўлди

2022 йилнинг бошидан бери республикада содир бўлган қарийб 3500 та ёнғинда 130 нафар фуқаро жабр кўрди.

135views0replies
0

ФВВ

2022 йил 5 ойида республикада 3449 та ёнғин юз берди, 82 киши тан жароҳати олди, 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АОКАда ФВБ бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойи даврида республикада юз берган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 567 тага, тан жароҳати олганлар сони 26 тага, ҳалок бўлганлар 8 тагага камайган.
Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 665 таси аҳоли турар жойлари ва 210 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиқаётганлиги маълум бўлмоқда.
135views0replies
0

Комментарии