Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан мамлакатларнинг БМТдаги доимий вакиллари Бахтиёр Иброҳимов ва Уолтон Альфонсо Вебсон имзолади, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Шу билан бирга, ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлгани таъкидланди.
Шундай қилиб, Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. У Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка Давлатлари Ташкилотига аъзо.