Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида деярли $360 мингни Тожикистонга олиб кетаётган икки аёл қўлга олинди

Улар тожикистонлик фуқаронинг илтимосига кўра маълум ҳақ эвазига чегарадан олиб ўтиб бермоқчи бўлишган.

53views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги “Казарма” соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Шахсий кўрикдан ўтказилган вақтларида Бекобод шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. аёлнинг ёнида 166 минг АҚШ доллари ва унинг шериги, 1994 й.т. аёлнинг ёнида эса 190 минг АҚШ доллари, жами 356 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистонга олиб чиқиб кетаётган бўлишган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
53views0replies
0

Комментарии