• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 13 июня 2022

Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондони генералини қабул қилди

Генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

884
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббус ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

884
0