Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда шифохонага маймунчечак билан касалланган аёл олиб келингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Санитария-эпидемиология хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

311views0replies
0

Telegram

12 июнь куни 49 ёшли Ю.Х. баданига тошмалар тошиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, безовталик, нафас бўғилиши ва ҳолсизлик шикоятлари билан РШТЁИМ Андижон филиали токсикология бўлимига олиб борилган.
Қайд этилишича, бемор «юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунларининг катталашиши» ташхиси билан 3 кун уйида даволанган. Даволаниш вақтида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.
Шундан сўнг, фуқаро Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун даволаниб, ўзгариш сезиларли даражада бўлмагач Республика шошилинч тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган.
«Кўрсатилган муолажалар натижасида, беморнинг умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда. Беморга дори моддаларга аллергик реакция ташхиси қўйилган», - дейилади хабарда.
311views0replies
0

Комментарии