Поиск
RUUZ

Экономика

Президент Ўзбекистон тадбиркорларининг Европа бозорига чиқишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда маҳсулот сифатини ошириш ва замонавий лабораториялар яратиш борасида ижобий ўзгаришлар йўқлигини таъкидлади. “Кўпчилик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари белгиланган талабларга жавоб бермаслигини товари Европага етиб борганидан кейин билиб қолади”, - деди давлат раҳбари.

55views0replies
0

president.uz

Бугун, 13 июнь куни Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Давлат божхона қўмитасига экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” ахборот тизими орқали йўлга қўйиш топшириқ берди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва соҳа раҳбарларига ҳар бир маҳсулот турини синчиклаб ўрганиш, зарур стандартларни жорий этиш, лабораторияларни янгилаш вазифаси юклатилди.
Давлат раҳбари халқаро стандартларга жавоб берадиган корхоналар сонини 3 баробарга – 1,2 мингтага етказиш имкониятини таъкидлади.
Шу билан бирга, йил охиригача 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиш, тадбиркорларнинг Европа бозорига чиқишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда 200 минг гектар мева-сабзавот майдонларини халқаро стандартларга мослаштириш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш, 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.
55views0replies
0

Комментарии