Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи ноқонуний ер ости йўли фош қилинди

Қирғизистонда фуқаро ўз хонадонида ўзбекистонлик жиноий шериги билан яширин равишда икки давлатни боғловчи 370 метрлик туннел қазиган.

179views0replies
0

Видеодан кадр

Қорасув шаҳридаги уйлардан бирида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи яширин туннел қазиган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Аниқланишича, мазкур хонадоннинг эгаси М.И.М. 2021 йилнинг сентябрь ойида ўзи 2014 йилдан бери таниш бўлган “Рустам” (Ўзбекистон фуқароси) исмли шахс билан жиноий тил бириктириб, Қирғизистондан Ўзбекистонга истеъмол товарлари ва хорижий валютани ноқонуний олиб ўтиш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи туннелда (узунлиги 370 метр, чуқурлиги 13 метр) параллель равишда қазиш ишларини олиб борган.
Тергов тадбирлари давомида М.И.М. қилмишдаги айбига тўлиқ иқрор бўлди ва ушбу жиноят содир этилганлигининг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов органлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирда барча зарур тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
179views0replies
0

Комментарии