• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2022

25 метрли қудуққа тушиб кетган болакайни қудуқ туйнугидан 8-синф ўқувчиси олиб чиқди

ФВВ мазкур йигитга миннатдорчилик билдириб, велосипед совға қилди.

749
0

Аввалроқ, Қашқадарёда 6 ёшли бола 25 метрли қудуққа тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

ФВВнинг маълум қилишича, болани қутқариш операциясида Қалқама маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашган.

Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиққан.

“Ўз навбатида Озодбекка барча юртдошларимиз қатори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги улкан миннатдорлик билдиради. Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди. Айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида”, - дейилади хабарда.

749
0