• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 июня 2022

Қашқадарёда “Халқ банк”ининг икки ходими 100 млн сўмдан кўп пенсия ва нафақа пулларини “еб борди”

Банкнинг касса бухгалтер назоратчиси ва кассирига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

343
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, АТ “Халқ банк” Шаҳрисабз филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р.лар ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқароларга жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

343
0