Поиск
RUUZ

Происшествия

Ўзбекистон-Ироқ ўйнида журналистлар ИИО ходимлари томонидан калтакланиб, техникалари тортиб олингани айтилди: ИИВ шарҳи

ИИВ журналистларнинг калтаклангани ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб, стадионга киришга уринган оломон ўртасида келиб чиққан муштлашув натижасида Sevimli телеканали оператори жароҳатланганини маълум қилди.

189views0replies
0

Zamon

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионидаги Ўзбекистон-Ироқ футбол терма жамоалари ўйнида Sevimli телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарда айтилишича, ИИО ходимлари чемпионатни ёритишга борган журналист ва тасвирчининг аккредитациядан ўтказилганига қарамай уларни стадионга киритмаган.
Шундан сўнг, ижодий гуруҳ киритмагани учун ўзининг эътирозларини билдирган ва стадион олдидаги ҳолатни тасвирга олишни бошлаган. Орган ходимлари эса тасвирчининг рухсатномасига чанг солган, камерасини тортиб олган, тасвирчининг қўлини орқага қайириб, журналистдан узоқлаштирган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур хабарга муносабат билдириб, ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, футбол ўйини жараёнида жамоат тартибини сақлашга бириктирилган ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан соат 21:00 дан кейин стадионда бўш жойлар қолмаганлиги сабабли, фуқароларни стадионга кириши тўхтатилган.
Шу вақтда, Алишер Навоий кўчаси тарафдан стадионга кириш учун ташкил этилган ташқи назорат периметрда айрим фуқаролар норозилик билдириб, стадионга киришга ҳаракат қилиб, жанжал уюштиришган.
Ходимлар томонидан келиб чиқиши мумкин бўлган безорилик ҳаракатлари зудлик билан бартараф этилиб, бир нечта фуқаролар туман ИИБга олиб борилган.
Аниқланишича, фуқаролар орасида Sevimli телеканали "Замон" дастурининг вакиллари ҳам бўлган ҳамда одамлар ўртасидаги муштлашув жараёнида телеканал оператори Т.Иброхимовга тан жароҳатлари етказилиб, техник ашёлари зарар кўрган. Унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиб касалхонага етказилган.
Шу куни бошқа фуқаролардан тан жароҳати олганлиги бўйича маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан текширув тайинланиб, жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
189views0replies
0

Комментарии