Тошкентда шаҳарнинг гўзаллик саноати учун аҳамиятли воқеа юз берди: Orris Parfumerie селектив парфюмерия уйининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда меҳмонлар учун бутикда тақдим этилган брендлар бўйича тақдимотлар ўтказилди, фото-зона ва мазали фуршет ташкиллаштирилди. Ҳар бир ташриф буюрувчида ноодатий ва оригинал ифорларни ҳис қилиб кўриш имконияти бўлди.
Компания фаолиятининг бошланганига кўп бўлмаганлигига қарамай, Orris Parfumerie ўзини кўрсатиш ва мижозларнинг ишончини қозонишга улгурди. «Йил бренди 2021» V мукофотида компания «Гўзаллик модаси ва саноати. Парфюмерия» номинациясида ғолиб бўлди. Ҳозирги кунда компания ўз йўналиши бўйича Ўзбекистондаги парфюмерия дўконларининг ўртасидаги етакчилардан бири ҳисобланади.
Orris Parfumerie – бу ўз мижозларига эксклюзив хизмат ва маҳсулотларни таклиф қиладиган дунёдаги таниқли селектив парфюмерия брендларининг расмий дистрибютори ҳисобланади.
Селектив парфюмерия – бу оммавий ишлаб чиқариш эмас. Бу ноёблик
Orris Parfumerie сизга санъатнинг алоҳида бир тури деб аташ мумкин бўлган селектив парфюмерияни таклиф қилади. Ҳар бир ифорни яратишда композицияга терида бошқача бўлиб чиқишга ёрдам берадиган табиий ва кам учрайдиган таркибий қисмлардан фойдаланилади.
Бундай парфюм баъзида ўзида мутлақо турли ва ўзгача ноталарни бириктириб туради, масалан: қора гармдори ва ваниль, тамаки ва асал, шафтоли ва мимоза, гуллар ва туз. Бундай ифорлар сизда турли ҳисларни уйғотади ва энг муҳими кўнглингизни қолдирмайди.
Селектив парфюмерияни одатий савдо марказлари ёки косметика дўконларида топишнинг иложи йўқ. Бундай парфюмни ўзгача муҳит ҳис қилинадиган кичик бутикларда топиш мумкин. Orris Parfumerie бутигига киришингиз билан, ҳашамат, сокинлик ва ифорлар кучини ҳис қиласиз.
Бой тарихга эга парфюмерия уйлари
Orris Parfumerie бутигида ҳам французча ва итальянча парфюмериянинг номдор брендлари, ҳам бошқа давлатлардан бўлган ёш брендлар тақдим этилган.
Бу ерда сиз Франциянинг Olfactive Studio, ByBozo, Dusita, Lubin, Essential Parfums брендлари, Италиянинг – Mirko Buffini, Gritti, Masque Milano, Nobile 1942 брендлари, Туркиянинг – UNIQUE'E Luxury, Nishane брендлари, Буюк Британиянинг – Ignacio Figueras бренди, АҚШнинг – Vilhelm Parfumerie, House of Sillage брендлари ва бошқа давлатлар брендларининг ифорларини топишингиз мумкин.
Ҳар бир кишига индивидуал ёндашув
Orris Parfumerie'нинг эътиборли ўзгачалиги ҳар бир мижоз учун ифорларни индивидуал танлаш ҳисобланади. Муаллифлик картангизни яратишда фақатгина истакларингиз эмас, балки фаолиятингиз ва парфюмерия трендлари инобатга олинади.
Консультантлар сизни қизиқтирган брендлар ҳақида маълумот бериб, айнан сизга тўғри келадиган парфюмни танлашга ёрдам беришади. Қайд этиш жоиз, селектив парфюмерияни танлаш – бу санъат, чунки бир хил атир турли одамларда ҳар хил бўлиб таралади.
Orris Parfumerie'да сизнинг индивидуаллигингизни кўрсатиб турадиган, образингизни тўлдирадиган ва сизнинг кўринмас аксессуарингизга айланадиган ифорни албатта топасиз.
Orris Parfumerie селектив парфюмерияси билан бирга такрорланмас ифорлар дунёсига шўнғинг.
Батафсил маълумотни +99893 0088880 телефон рақами ёки www.orrisparfumerie.com орқали олишингиз мумкин.
Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли, 13/21
Instagram: @orrisparfumerie
Реклама ҳуқуқлари асосида