Поиск
RUUZ

Общество

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бир йилда 1,5 млрд тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланди — “Ўзбекнефтгаз”

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида пресс-тур ташкил қилинди.

261views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автобензин нархларининг шаклланиши, тақчилликка йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек “Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика истеъмолчилари учун қанча миқдорда бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқараётганига оид саволларга жавоб бериш, жамоатчиликка тўғри ахборот етказиш мақсадида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Бу ҳақда пресс-турда қатнашган UzNews.uz мухбири маълум қилди.
ОАВ ходимлари ва блогерларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар очиқлик сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаши ва уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилиши билдирилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати ва "Ўзбекнефтгаз" AЖ Бошқаруви раиси бошчилигида замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётгани борасида ахборот берилди.
Йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга ушбу завод 1997 йилнинг 22 августида фойдаланишга топширилгани ва бугунги кунда заводда юқори октанли бензин (AИ-80, AИ-91, AИ-92, AИ-95, AИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эритгичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.
Ўзбекистон саноатида муҳим ўринни эгаллаган, давлат стратегик аҳамиятидаги заводга ташриф қилган журналистлар, блогерлар махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирилдилар.
Пресс-турнинг асосий дастури журналистларни автомобиль бензини ишлаб чиқариш билан таништиришга қаратилди. Дастлабки ташриф қуйиш-тўкиш эстакадасидан бошланди, бу ерда пресс-тур иштирокчилари заводга хомашё қаердан келтирилиши ва қандай келтирилишини билиб олишди, ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Пресс-тур давомида заводда ишлаб чиқариладиган турли нефть маҳсулотлари жумладан, юқори октанли бензин (AИ-80, AИ-91, AИ-92, AИ-95, AИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам кўрсатилди.
Асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультида технологик жараённинг бошқарилиш жараёнларига гувоҳ бўлишди. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулот сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади. Заводда технологик жараённинг ҳар бир босқичида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилади. Заводнинг марказий таҳлилхонасига ташриф доирасида журналистлар ва блогерлар бензиннинг октан сонини аниқлаш қурилмасига катта қизиқиш уйғотди.
Маълумот учун, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг асосий мақсади Ўзбекистон истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва экспортни ўзлаштиришга йўналтирилган.
2021 йилда заводга жами 1 604,1 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилган бўлиб, режа 115,3%га, шундан 443,6 минг тоннаси (нефть 136,3 минг тонна, газконденсат 152,3 минг тонна, газойль 153,9 минг тонна, бирламчи бензин 1,1 минг тонна) импорт қилинган бўлиб, белгиланган режа 121,5%га бажарилган. Жами 1599,4 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланган бўлиб, режа 115,1%га бажарилган.
261views0replies
0

Комментарии